Хусусан, генерал Али Абдуллоҳий Эрон Қуролли Кучлари Бош штабининг янги бошлиғи этиб тайинланди. Генерал-майор Аҳмад Воҳидий эса Ислом инқилоби посбонлари корпусининг янги бош қўмондони бўлди.
Fox News’нинг ҳарбий экспертларга таяниб қайд этишича, бу ўзгаришлар Теҳроннинг Вашингтон билан зиддиятни ҳал этишга эмас, балки “узоқ муддатли қарама-қаршиликка” тайёрланаётганидан далолат беради.
“Янги тайинловлар ҳақидаги баёнотлар, жумладан, инглиз тилида ҳам эълон қилинди, — деди Яқин Шарқ бўйича эксперт Умар Муҳаммад. — Теҳрон бирор нарсани (Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати тўғрисидаги келишувларни) имзолашдан аввал жойларда янги қўмондонлик тузилмасини шакллантирмоқда”.











