Маълум қилинишича, кўп тадбиркорлар электр энергияси ва газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов қилиш айланма маблағни қисқартираётганини билдирган.

Энди АСКУЭ ва АСКУГ тизимига уланган, тўлов интизомини бузмаган корхоналар учун аванс 15 фоиз бўлади.

“Умуман, энергетика бўйича бошқарув тизимини тубдан ўзгартиряпмиз. Барча туманларда тадбиркорларнинг ҳозирги эҳтиёжи ва эртанги режасига қараб ишлайдиган янги тизим бўлади”, – деди президент.

Пудратчилар ва лойиҳачиларга рағбат

Келаси йилдан қурилиш соҳасида пудратчи ва лойиҳачилар ўсишини рағбатлантирадиган янги ёндашув жорий этилади. Қурилиш қаерда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир ишчи-соат учун энг кам иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида маблағ режалаштирилади.

Давлат объектлари сметасида пудрат корхоналари учун 7 фоиз фойда кўзда тутилади. Қурилиш мураккаблигига қараб лойиҳалаш ишларига объект қийматининг 4-7 фоизигача маблағ ажратилади.