Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки етти ойида туристик мақсадларда чет элга чиққан Ўзбекистон фуқаролари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 45,6 минг нафарга кўпайган.

Ушбу даврда Ўзбекистон фуқаролари энг кўп Қирғизистонга сафар қилган — 1 млн 981,5 минг нафар.

Кейинги ўринларни Қозоғистон — 805,4 минг ва Тожикистон — қарийб 745 минг нафар билан эгаллаган.

Россияга 222,6 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда борган. Саудия Арабистонига сафар қилганлар сони 167,3 минг, Туркияга борганлар эса 166,9 минг нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилган топ-10 давлат:

  1. Қирғизистон — 1 981 542 нафар;
  2. Қозоғистон — 805 437 нафар;
  3. Тожикистон — 744 974 нафар;
  4. Россия — 222 605 нафар;
  5. Саудия Арабистони — 167 337 нафар;
  6. Туркия — 166 893 нафар;
  7. БАА — 47 020 нафар;
  8. Хитой — 43 581 нафар;
  9. Миср — 32 470 нафар;
  10. Ветнам — 28 224 нафар.

Шундай қилиб, 2026 йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистон фуқароларининг хорижий сафарларида қўшни давлатлар етакчилик қилган.