Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев қўшма лойиҳаларга старт бериш маросимида иштирок этдилар.
Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.
Маросим доирасида банк соҳасидаги ҳамкорлик, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, таълим муассасаларини ташкил этиш, автомобилларга ёнилғи қуйиш инфратузилмасини барпо этиш, йирик туристик ва турар жой мажмуаларини қуриш, минерал хомашёни қайта ишлаш ва боғдорчиликни ривожлантиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларга старт берилди.

Тадбир иштирокчилари ҳудудлардаги лойиҳа майдонларидан онлайн алоқага чиқиб, амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот бердилар.
Янги қўшма лойиҳалар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги кооперацияни янада кенгайтириш, ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиши қайд этилди.









