Тошкент шаҳридаги Комил Яшин кўчасининг Шота Руставели ва Боғибўстон кўчалари оралиғидаги қисмида 8 октябрдан 10 кун муддатга автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Veolia Energy компанияси хабар берди.

Маълум қилинишича, чеклов 2026–2027 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида жорий этилмоқда.

Таъмирлаш давомида диаметри 400 миллиметр, узунлиги 590 метр бўлган қувурларни алмаштириш режалаштирилган.

Компания ҳайдовчилардан вақтинчалик чекловни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва имкон қадар муқобил йўллардан фойдаланишни сўраган.