Қўшни давлатга Тожикистон электр энергиясини экспорт қилиш ҳажми йилига камида 1,5 млрд КВт/соатни ташкил этади, дея хабар берган «АП».
Бундан олдин Душанбе ва Тошкент Тожикистон электр энергиясини Ўзбекистонга етказиб бериш нархлари бўйича келишиб олганди.
Ёзда Тожикистон электр энергияси бир кВт учун икки центдан, қишда эса бир кВт учун 2,5 центдан сотиб олинади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беришни бошлаши мумкин экани ҳақида Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазири Усмонали Усмонзода ўтган йилнинг 20 декабрида мамлакат парламенти йиғилишида маълум қилганди.



