Эркак Пулково божхонаси ходимлари томонидан текширувдан ўтказиш вақтида ушланди. У Петербургдан Тошкентга парвоз қилмоқчи бўлган, лекин рентген жиноятчининг организмида бегона нарсалар борлигини кўрсатди.
Маълум бўлишича, наркокурьер ўз ошқозонида гашишли 287та пакетчани олиб ўтишга ҳаракат қилган. Олиб қўйилган гиёҳванд модданинг умумий оғирлиги 493 граммни ташкил этди, дея хабар бермоқда Пулково божхонаси матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 229.1-моддаси учинчи қисми («гиёҳванд моддаларнинг йирик миқдордаги контрабандаси») билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербургда Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси ўлимида айбланган шахсга ҳукм чиқарилганди.



