8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

11:30 / 19.02.2019 45592

Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти кескин ошди 

Фото: Автостат

Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти кескин ошди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Январь ойида мамлакатга 53,9 миллион долларлик автомобиллар импорт қилинди, бу ўтган йилнинг январига нисбатан деярли тўрт баробар кўп. Таққослаш учун, 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти 319 миллион долларни ташкил этди.

Юк автомобиллар импорти фақатгина 63,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги учун машиналар эса 25 фоизга камайди.

Импортнинг ўсиши январь ойида қиммат хорижий машиналарни олиб кириш соддалаштирилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин - агар автомобиль 40 минг доллар ва ундан ортиқ қийматга эга бўлиб, ишлаб чиқарилганига икки йилдан ошмаган бўлса, унда унга ноль бож ставкаси қўлланилади.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб электрмобиллар олиб киришга ҳам ноль бож ставкаси ва акциз солиғининг ноль ставкаси ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон январда асосан нималарни импорт қилгани айтилганди.

Top