8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

16:08 / 26.04.2019 6873

Ўзбекистон аҳолиси маҳаллий бюджет сарфини назорат қилиши мумкин

Ўзбекистонда илк бора ҳудудлардаги туман(шаҳар)лар маҳаллий бюджетларида (даромадларни орттириб бажаришдан) шаклланган қўшимчa маблағларнинг камида 10 фоизи аҳоли томонидан таклиф этилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Эндиликда ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўзининг яшаб турган туман ёки шаҳрининг маҳаллий бюджетида (даромадларни орттириб бажаришдан) ҳосил бўлган қўшимча маблағларнинг камида 10 фоизини нимага ишлатилиши тўғрисида ҳар чорак, яъни уч ойда бир маротаба таклиф бериши ёки таклиф берган бошқа фуқароларнинг таклифларидан биттасига овоз бериши билан ҳал қилади.

Тадбирлар учун таклиф бериш ё уларни овозга қўйиш Ўзбекистон Молия вазирлигининг «Очиқ бюджет» (openbudget.uz) ахборот портали орқали онлайн тарзда автоматик равишда қабул қилинади.

Ахборот порталида овозга қўйиш натижасида энг кўп овоз олган тадбир ғолиб бўлиб, тегишли ҳудуд бюджетидан шаклланган қўшимча маблағлар ҳисобидан тегишли миқдорларда молиялаштирилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3917-сон қарорида «2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми»  жорий этилиши белгиланганди.

Top