Фото: Twitter/thenationisrael

Шошана бундан 70 йил аввал Освенцим концлагери даҳшатларини бошидан кечирган. Концлагерь тутқунлари устида даҳшатли тажрибалар ўтказган нацистлар шифокори унинг онаси ўлимига сабабчи бўлган.

Ўлим лагеридан тирик чиққан Шошана бўлажак турмуш ўртоғи билан танишган. Улар Австриядан Исроилга кўчиб келишган ва шу ерда уларнинг икки ўғил ва икки қизлари дунёга келган.

Фото: Twitter/thenationisrael

У бутун оиласини ўзининг 104 ёшлигини нишонлашга Қуддусдаги Йиғи девори ёнига чақирди. Барча невара-чеваралар бувисининг истагини бажаришди, деб ёзади Algemeiner газетаси. Шошананинг набираси Панинининг айтишича, нацизм устидан ғалабани ифодаловчи бу тантанага 400га яқин киши тўпланган.