13:25 / 17.03.2021
34787
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар яна 100дан оша бошлади

16 март куни Ўзбекистонда яна 115 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 80 минг 858тани ташкил этмоқда. Бу сўнгги ойларда кунлик ўсиш бўйича энг юқори кўрсаткичдир.

14 март куни ҳам Ўзбекистонда янги ҳолатлар сони 100дан ошиқ бўлган ва бу 2020 йилнинг декабридан буён кунлик ўсиш бўйича рекорд кўрсаткич бўлганди. 15 март куни эса пасайиш кузатилган - 65та янги ҳолат.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 92таси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар билан боғлиқ. Шунингдек, Тошкент вилоятида 18, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 2тадан, Андижон вилоятида 1та янги ҳолат аниқланган.

16 март куни Тошкент шаҳрида 67 нафар, Тошкент вилоятида 10 нафар, Хоразм вилоятида 2 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79450 (+79) нафарга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 786 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бундан аввалроқ Тошкент шаҳридан кейин Тошкент вилоятида ҳам карантин чораларига амал қилиниши устидан назорат кучайтирилиши ҳақида хабар берилганди.
 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top