«2022 йил 22 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 213767 (+1478) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда кетма-кет бешинчи кун кунлик ўсиш бўйича рекордлар янгиланмоқда, бундан аввалги энг юқори кўрсаткич бир кун олдин қайд этилган, кунлик ҳолатлар 1390тани ташкил этганди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 61 нафари Андижон вилоятида,
  • 64 нафари Бухоро вилоятида,
  • 49 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 55 нафари Наманган вилоятида,
  • 37 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 21 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 73 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 182 нафари Фарғона вилоятида,
  • 38 нафари Хоразм вилоятида,
  • 192 нафари Тошкент вилоятида,
  • 598 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 75 нафар,
  • Бухоро вилоятида 22 нафар,
  • Жиззах вилоятида 85 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 53 нафар, 
  • Навоий вилоятида 29 нафар,
  • Наманган вилоятида 47 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 78 нафар, 
  • Сирдарё вилоятида 57 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 58 нафар,
  • Фарғона вилоятида 173 нафар, 
  • Хоразм вилоятида 81 нафар,
  • Тошкент вилоятида 116 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 252 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 203275 (+1126) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Сўнгги бир кунда коронавирусга чалинган беморлардан яна 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касаллик қурбонлари сони 1540 нафарни ташкил қилди.

 Қолаверса, кеча 296 нафар кишида пневмония аниқланди.