07:16 / 29.11.2022
8563
Ўзбекистонда ташқи савдо айланмаси энг юқори бўлган ҳудуд маълум қилинди

2022 йил 10 ойида қайси ҳудуд ташқи савдо айланмаси юқори бўлгани тўғрисида маълумот берилди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, энг юқори ташқи савдо айланмаси Тошкент шаҳрида қайд этилди – 15,7 млрд доллар. Бунда, экспорт – 3,8 млрд доллар, импорт – 11,9 млрд долларга тенг.

Ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмаси мос равишда 4,5 млрд доллар ҳамда 3,5 млрд долларни ташкил этган Тошкент вилояти (экспорт – 1,7 млрд доллар, импорт – 2,8 млрд доллар) ва Андижон вилояти (экспорт – 992 млн доллар, импорт – 2,5 млрд доллар) жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Самарқанд вилояти – 1,9 млрд доллар, экспорт – 545 млн доллар, импорт – 1,4 млрд доллар:
  • Фарғона вилояти – 1,7 млрд доллар, экспорт – 703,4 млн доллар, импорт – 1,0 млрд доллар;
  • Наманган вилояти – 1 млрд доллар, экспорт – 476 млн доллар, импорт – 571 млн доллар;
  • Навоий вилояти – 1 млрд доллар, экспорт – 500 млн доллар, импорт – 523 млн доллар;
  • Бухоро вилояти – 981 млн доллар, экспорт – 251 млн доллар, импорт – 730 млн доллар;
  • Хоразм вилояти – 679 млн доллар, экспорт – 215 млн доллар, импорт – 464 млн доллар;
  • Сирдарё вилояти – 643 млн доллар, экспорт – 259 млн доллар, импорт – 384 млн доллар;
  • Жиззах вилояти – 564 млн доллар, экспорт – 161 млн доллар, импорт – 403 млн доллар;
  • Қорақалпоғистон Р. – 499 млн доллар, экспорт – 303 млн доллар, импорт – 196 млн доллар;
  • Қашқадарё вилояти – 456 млн доллар, экспорт – 246 млн доллар, импорт – 210 млн доллар;
  • Сурхондарё вилояти – 320 млн доллар, экспорт – 190 млн доллар, импорт – 130 млн доллар.
Top