Ҳиндистоннинг «Marion Biotech» компанияси Ўзбекистонда камида 19 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» сиропини чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, Ҳиндистон ҳукумати бу борада суриштирув бошлаган ва тез орада ҳисобот берилади.
ЎзА'нинг ёзишича, суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда. Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига кўра, суриштирув олиб борувчи томон Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вафот этган болалар ҳақида ҳисобот сўраган.











