Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари, энг сўнгги тезкор хабарлар, қизиқарли мақола, Интервю, фото ва видео материаллар

Муҳаррир танлови

Иқтисодиёт

Хориждан Ўзбекистонга юборилаётган пул ўтказмалари миқдори қандай ўзгаряпти?

2025 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг кириб келиши 27 фоизга ошиб, қарийб 19 млрд долларга етди. Учта ҳудудда аҳоли даромадларининг 30 фоиздан кўпроқ қисми, яна бешта ҳудудда эса 20 фоиздан кўпроқ қисми айнан ташқаридан келиб тушган ўтказмалар ҳисобига шаклланди.

Ўзбекистон

Ички ишлар вазирига 4 нафар янги ўринбосар тайинланди

ИИВ раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди: Ботир Қудратхўжаев Тезкор қидирув департаменти, Рустам Жўраев Жамоат хавфсизлиги департаменти, Диёрбек Сатторов Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар департаменти бошлиғи, Рустам Мирзаев комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосар бўлди.

Ўзбекистон

Газ берилмаётгани сабабли метан-шохобчаларда узундан-узун навбатлар сақланиб қоляпти

Фарғонада автобуслар ҳаракати тўхтаб қолган. Энергетика вазирлиги 25 январ куни водийдаги 417 та АГҚШга 81,8 минг куб газ берилганини маълум қилди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, битта шохобчага ўртача 196 куб газ тарқатилган ва бу 12 метрли битта автобусни тўлдиришга ҳам етмайди. Январ ойи якунланаётган бўлса-да, пиар қилинган кўчма контейнерлардан дарак йўқ.

Сўнгги янгиликлар