23:47 / 23.07.2017
43705

Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...

Ҳафта давомида Ўзбекистонда ва жаҳон бўлиб бўлиб ўтган воқеа ҳодисаларни яна бир карра ёдга оламиз.

Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига чиқди.

Жумладан, Ш.Мирзиеёв Ўрта Чирчиқ туманидаги «Ўзбегим отлари» от заводи фаолияти билан танишди. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган.

 

Тошкент вилоятига ташрифи давоми президент Паркентнинг энг сўлим жойида ёзувчи ва шоирлар учун 50 та уй қуриб бериш кераклигини таъкидлаган.

Ташриф доирасида президент вилоят ҳудудидан ўтувчи Тошкент–Сирдарё автомобиль йўли бўйида қурилиши мўлжалланган янги турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари лойиҳалари билан танишди. Зангиота, Чиноз ва Янгийўл туманлари ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1, 2, 3, 4 хонали уй-жойлар қурилиши ва жойлашуви лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Лойиҳаларда уй-жойларнинг жойлашув схемаси, кўриниши, дизайни ўз аксини топган.

Президент лойиҳа билан танишар экан, Тошкент–Тўйтепа йўли атрофида замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий соҳа объектларини замон талаблари даражасида барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлат раҳбари Тўйтепа шаҳрини вилоятнинг маркази сифатида қайта қуриш тадбирлари амалга оширилаётгани, бу борада Жанубий Кореядан архитекторлар таклиф қилинганини таъкидлади. Лойиҳага кўра бу ерда смарт шаҳар пайдо бўлади ва унинг қурилишига 2 млрд. доллар сарфланади.

Ш.Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари вақтида бир қатор амалдорларни ишдан бўшатди.

 

Солиқ маъмурчилиги соҳасидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, мураккаб вазиятда тадбиркорларга солиқ таътиллари бериладиган бўлди.

2018 йил 1 январдан эса солиқ назоратининг замонавий шакли – солиқ мониторинги жорий этилади.

Янги фармон кетидан ҳафта ўртасида тарқалган маълумотлар — Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги ёки Бош прокуратура таркибига ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тасдиқланмади. ДСҚ ушбу хабарларга раддия эълон қилди.

Шунингдек, одамлар бой бўлиши учун солиқ маъмурчилиги ислоҳ қилиниши керак, мавзусида сайтимизда эксперт фикри ёритилди.

 

Гўшт ва унинг нархи

Ҳафта мобайнида гўшт нархининг кескин ошганлиги ҳам ҳамманинг диққат марказида бўлиб турди.

Мухбиримиз Элмурод Эрматов «Гўшт нархи арзон бўлишининг ечими қаерда?» дея кичик тадқиқот ўтказди. Муаллиф бу мавзуда яна бир чиқиш қилди: «Қассобга гўшт қайғуси...» Одамларни ким ўйлайди?

Бу орада Андижон вилояти бўйлаб гўштнинг ягона нархи белгилангани ҳақида хабар пайдо бўлди.

 

Тест синовлари яқин...

1 август олий ўқув юртларида тест синовларининг адолатли ўтишини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақолалар эълон қилинди.

Блогер Хушнуд Худойбердиевнинг 1 августдаги тест синовларини янада адолатли ўтказиш учун таклифига жавобан Шуҳрат Шокиржонов Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?) деб фикр юритган бўлса, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳам 1 август имтиҳонида бўладиган «ўйин»ларга ўз муносабатини билдирди.

 

Сиёсий партиялар халқаро пресс клубда...

19 июлда Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси парламент депутатлари, сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Парламентда қонун лойиҳаларининг муҳокамаси жараёнида фракциялараро баҳс-мунозараларнинг деярли ўтказилмаётганлиги қайд этиб ўтилди.

«Ҳозир сиёсий партия деган организмдаги бир бўғин ишламаяпти. Ана шу бўғин ишласа, жамият ҳам тўғридан-тўғри тўкис ҳаракат қилишга ўтади», деди депутатлардан бири.

ХПК сессияси модератори, сиёсатшунос Шерзодхон Қудратхўжаев сессия қатнашчилари эътиборини тадбиркорлар ва умуман сайёҳларни ҳам қийнаётган бир масала — нега ресторан-кафелар ишлаш вақти чегараланганлигига қаратди.

 

Дин ва маърифат

Ҳафта давомида Тошкент шаҳридаги «Новза» жомеъ масжидида катта кўламдаги қурилиш ишлари амалга оширилиши ҳақида хабар пайдо бўлди.

Қурилиш ишлари якунлангунга қадар «Новза» масжиди фаолияти вақтинчаликка тўхташи эълон қилинди.

Олмазор туманида эса «Имом Термизий» жомеъ масжидини қайта қуриш бошланди.

 

Якунланиб бораётган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган бошқа воқеа ва ҳодисаларнинг энг саралари билан яна бир бор таништириб ўтамиз:

Ўзбекистон

  • Ўзбекистонда баъзи автомобилларни олиб киришда божхона тўловлари бекор қилинади
  • Ўзбекистонда «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди ташкил этилди
  • Пойтахтимиз Тошкентда «Адолат саройи» мажмуаси қурилади
  • Президент Ш.Мирзиёев солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича махсус комиссия ташкил этди
  • «Ўзбекистон 24» телеканали қачон иш бошлаши аниқ бўлди

 

Жаҳон

  • БАА паспорти дунёнинг энг арзон расмий фуқаролик ҳужжати экани маълум бўлди
  • Британия музейи ўғирланган тарихий ашёни Ўзбекистонга қайтаради

  • Путин ва Трамп G20’да «махфий» учрашув ўтказишган. Трамп Путин билан «махфий» учрашувига ойдинлик киритди.
  • Турклар АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базалари ҳақидаги маълумотни ошкор этди
  • Россия Шимолий Кореядаги мавжуд тоталитар режимнинг ўзгаришига қарши

 

Қизиқарли хабарлар

  • Хитойда Винни Пух тақиққа учради, унинг Си Жинпингга ўхшашлиги айтилмоқда
  • Ўзбекистонда банклар автокредит беришни тўхтатди
  • Россияда миграция кодекси пайдо бўлади
  • Францияда депутатлар энди бўйинбоғ ва костюмларсиз юради
  • Ўзбекистонда биринчи «Нексия» ишлаб чиқарилганига 21 йил тўлди

 

Спорт хабарлари

  • Ибраҳимович рекорд шартномадан воз кечди
  • Криштиану Роналду тўртинчи фарзандини кутмоқда
  • Одил Аҳмедов: «Навбаҳор»га ёрдам бердим, энди эса уларга керак бўлмай қолдим»
  • «Арсенал» футболчилари Хитойда овқатдан заҳарланди
  • «Челси» Моратанинг трансферини тасдиқлади. Барча тафсилотлар маълум

 

Муҳим мақолалар

  • Ўзбекистонда солиқ қонунчилиги бузилишининг топ-9 талиги
  • Видеорепортаж: Мактабга тайёрлов гуруҳига айланган дала шийпонида болалар тарбияланишга ҳақлими?
  • «Жиддий» газеталарни нега ўқимаймиз?
  • Халққа нафи теккан амалдоргина шу халқнинг чин вакилидир
  • Муаммо Кун.узда ёритилгач Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишди.
Top