Ўзбекистон | 10:55 / 05.05.2025
13571
1 дақиқада ўқилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам берилади?

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади: 9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни, 10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни, 11 май (якшанба) — дам олиш куни.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ушбу кун муносабати билан дам олиш кунларини эълон қилди.

Унга кўра:

  • 9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
  • 10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
  • 11 май (якшанба) — дам олиш куни.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат жума ва якшанба дам олиш куни бўлади. 

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар эса 3 кун жума, шанба ва якшанба кунлари дам олади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид