Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ҳам заправкада портлаш рўй берди
Бу сўнгги ўттиз кун ичида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида рўй берган шу каби бешинчи ҳолат.
Фото: Видеодан кадр
13 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги пропан заправкада портлаш ва ёнғин рўй берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аввалига оловли портлаш рўй бергани, кейин осмонга қуюқ тутун кўтарилгани, атрофдаги катта ёшлилар ва болалар ҳар томонга қочиб кетаётгани акс этган.
ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, соат 12:58 да “Оққўрғон” МФЙ Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автоцистернадан ёқилғи сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида чақнаш рўй бериб, ёнғин келиб чиққани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 13:08 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 13:16 да ўчирилган. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Қайд этиш керакки, бу сўнгги ўттиз кун ичида Ўзбекистон ҳудудидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида рўй берган бешинчи фавқулодда ҳолатдир.
16 июл куни Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги газ тўлдириш станцияси ҳудудида ёнилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин содир бўлиши оқибатида 5 киши вафот этганди.
5 август куни ҳам шу туманда заправка портлади. 8 августда эса Хоразм вилояти Урганч шаҳрида, 10 август куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида заправкада ёнғин рўй берганди.
Мавзуга оид
15:30 / 06.12.2025
Когонда цехда чақнаш рўй берди, 4 киши ҳалок бўлди
09:50 / 05.12.2025
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
21:40 / 03.12.2025