Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади
Фуқаролар пенсия ёшига етганда ариза топшириши шарт бўлмайдиган проактив пенсия тизимига ўтилади. Депутатлар тегишли қонунни биринчи ўқишда қабул қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 13 февралдаги йиғилишида «Проактив пенсия тайинлаш тизимига ўтиш тўғрисида»ги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни уларнинг алоҳида мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилашга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ҳозирда фуқаролар пенсия олиш учун ариза бериши ва тўловларга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши керак. Эндиликда бу жараён тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида ахборот алмашинуви доирасида автоматлаштирилади.
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова мазкур ўзгаришлар туфайли йилига ўртача 250 минг нафар фуқаронинг Пенсия жамғармаси ва давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишига тўғри келмаслиги, бу эса вақт ва маблағни тежаш имконини бериши ҳақида маълум қилди.
«Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолига пенсия тайинлаш тизимига замонавий рақамли технологияларни фаол татбиқ этган ҳолда, давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2023 йил 31 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 мартдан пенсия тайинлашнинг проактив шаклини ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, 1 мартгача фуқароларга пенсия тайинланиши ёки пенсия миқдорига таъсир қилувчи қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан фуқаронинг мобиль алоқа воситасига SMS-хабар юбориш тартиби жорий этилади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

09:52 / 21.02.2025
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар

00:23 / 17.02.2025