Президент Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди
Президент бош вазирга Ўзбекистонда 2025 йилдан Аи-80 бензинидан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилишни топширди. Бундан ташқари, оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда Евро-4 стандартидан паст ёнилғини ишлатишнинг атроф-муҳитга зарарини камайтириш механизмлари ишлаб чиқилади.

29 декабр куни бўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Йиғилишда, шунингдек, Тошкент шаҳрида оғир юк машиналари, 10 йилдан ошган автомобиллар ҳамда «Евро-4»дан паст ёнилғидан фойдаланишнинг экологияга таъсирини камайтириш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилиши топширилди.
Аввалроқ Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий омиллар дея сифатсиз ёнилғида ишлайдиган автотранспорт воситаларидан чиқаётган чиқиндилар, иссиқлик ва электр станцияларида кўмир ва мазутдан фойдаланиш, бош режасиз қурилиш ишлари ва дарахтларни кесиш кабиларни санаганди.
Муаммони ҳал этиш бўйича таклиф этилаётган энг долзарб чора-тадбирлардан бири ёнилғи, хусусан, «Евро-4» стандартидан паст ёнилғидан фойдаланишни тақиқлашдир.
Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани ҳақида аввалроқ Энергетика вазирлиги ҳам хабар берганди.
Вазирлик Аи-80 бензини кўп мамлакатларда тақиқланганини, ҳатто нефт маҳсулотларини тўлиқ импорт қиладиган Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам аллақачон истеъмолдан олинганини, ҳозирча минтақада фақат Ўзбекистон ва Афғонистонда Аи-80 бензинидан фойдаланиш давом этаётганини билдирганди.
2025 йилга бориб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 ишлаб чиқарилиши тўхтатилса, 2026 йилга бориб Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиғича сифатлироқ ёнилғи ишлаб чиқаришга ўтказилиши маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни USAID тарқатиб юборилиши ҳақида хабардор қилди
Жаҳон | 00:27
-
АҚШ ҳарбийлар учун мия имплантлари устида иш олиб бормоқда
Жаҳон | 00:16
-
Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан қатор кўчалар ёпилади
Жамият | 23:27 / 28.03.2025
-
Украина армияси Белгород областида бир неча аҳоли пунктини эгаллаган: кўприклар портлатилмоқда
Жаҳон | 23:20 / 28.03.2025
Мавзуга оид

21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади

13:23 / 10.03.2025
430 тонна Аи-80 бензинини ноқонуний равишда сотиб юборган МЧЖ аниқланди

23:00 / 05.03.2025
Қатор компанияларга тўловларни электрон шаклда ҳам қабул қилиш мажбурий деб белгиланди

21:03 / 27.02.2025