Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги пляжда дам олувчилардан бири чўкиб кетди
Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида жойлашган пляжда бир йигит сувга чўкиш оқибатида ҳалок бўлди. Kun.uz'га етиб келган маълумотга кўра, бахтсиз ҳодиса бугун, 31 июл куни дам олувчиларнинг кўз ўнгида рўй берган; пляжга масъул ходимлар ва бошқалар йигитни қутқариб қололмаган.
Kun.uz'га мурожаат йўллаган воқеа гувоҳининг сўзларига кўра, йигитни чўмилиш ҳавзаси ходимлари эмас, дам олувчилардан бири қирғоққа олиб чиққан ва юрак-ўпка реанимациясини бажарган. Орадан 10 дақиқача ўтиб, масъул тиббий ходим етиб келиб, у ҳам реанимацияда қатнашган. Бироздан кейин тез ёрдам ҳам етиб келган, лекин бу вақтга келиб, йигит вафот этган эди.
Тошкент шаҳар прокуратураси Kun.uz сўровига жавобан ўлим рўй берганини тасдиқлади. Тергов тезкор гуруҳи воқеа жойига йўл олган.
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026