17 турдаги давлат монополияси босқичма-босқич тугатилади
Президентга «Рақобатни ривожлантириш концепцияси» тақдим этилди.

Фото: president.uz
5 август куни Шавкат Мирзиёев рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
Йиғилишда қайд қилинишича, «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига қўшимча таъсирчан ваколатларни берган. Шу асосида олиб борилган ўрганишларга кўра, айрим ташкилотларда рақобатга зид қарорлар қабул қилиш, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, савдода устун мавқедан фойдаланиш каби ҳолатлар борлиги аниқланган.
Шу боис, соҳадаги ишлар қамрови ва самарадорлигини ошириш мақсадида Рақобатни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унда иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, бозорга киришни эркинлаштириш, тадбиркорларга тенг шароитлар яратиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланади.
Масалан, тадбиркорлик субъектларининг бозорларга эркин киришини қийинлаштирувчи норматив-ҳуқуқий моддалар ва ортиқча талаблар бекор қилинади. Тартибга солиш юкини қисқартиришга қаратилган енгилликлар жорий этилади, жумладан, рухсат берувчи жараёнлар ва лицензиялар жавобгарликни мажбурий суғурталаш билан алмаштирилади.
Табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторлари жорий этилади. Табиий монополия соҳалари билан ўзаро боғланган ва рақобатни ривожлантириш имконияти бўлган товар бозорларида табиий монополия субъектлари иштироки чекланади.
Тўғридан-тўғри амалга ошириладиган давлат харидлари кўлами қисқартирилиб, давлат харидлари рақобатли усулларга тўлиқ ўтказилади. Рақобатни чекловчи индивидуал хусусиятга эга давлат ёрдами, шу жумладан, эксклюзив ҳуқуқ, имтиёз, преференция ва енгилликлар бекор қилинади.
Давлат органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари шаклланиши занжирининг барча бўғинларини рақамли мониторинг қилиш йўлга қўйилади. Рақобатга қарши келишув ва хатти-ҳаракатлар, тил бириктириш ҳолатлари ҳақида маълумот тақдим этган шахсларни ошкор этмаслик ва мукофотлаш тизими жорий этилади.
Энергетика, нефт-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизматлари каби қатор соҳаларда 17 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич тугатиш чоралари кўрилади.
Президент соҳадаги ишларни давом эттириб, эркин бозор тамойилларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча топшириқлар берди. Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, айрим функцияларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш кераклиги таъкидланди. Товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат ҳолатини доимий таҳлил қилиб, тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш вазифаси қўйилди.
Сўнгги уч йилда жойларда 2 мингдан ошиқ рақобатга зид ҳужжатлар аниқланган. Уларнинг аксарияти маҳаллий ҳокимликлар ва вазирликлар томонидан қабул қилинган. Шу боис Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ишини жонлантириш, кадрлар малакасини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

14:01 / 06.03.2025
WizzAir Ўзбекистонга амалга оширадиган рейсларида ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади

17:32 / 04.03.2025
Эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхати очиқланади

13:37 / 03.03.2025
Baraka market тармоғи Pepsi эгалигига ўтади

10:07 / 03.03.2025