Жаҳон | 16:40 / 13.03.2025
2877
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Қирғизистон чегара бўйича шартнома имзолади, авиақатновларни тиклашга келишди

Икки давлат раҳбарларининг учрашувида томонлар муносабатларни яхшилашга келишиб олди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров икки давлат ўртасидаги чегара тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу тарихий воқеа Бишкекда Имомали Раҳмоннинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида юз берди.

«Бугун биз мамлакатларимиз ўртасидаги чегара масалалари бўйича тарихий қарор қабул қилмоқдамиз», деди Имомали Раҳмон 13 март куни музокаралар аввалида.

«Ушбу келишув давлатлараро муносабатларни янада кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратади. Бугунги имзоланаётган ҳужжатлар тўплами тожик-қирғиз муносабатларида янги саҳифа очади», деб қўшимча қилди Тожикистон президенти.

Садир Жапаров, ўз навбатида, тожик-қирғиз чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат комиссиялари самарали иш олиб борганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, 13 март куни Қирғизистон ва Тожикистон президентлари икки давлат чегарасидаги «Қизил-Бел-Автодорожний» ва «Қайрағоч-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктларининг очилишида онлайн тарзда иштирок этди.

Шу билан бирга, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида ҳаво қатнови тикланадиган бўлди. 14 март куни Somon Air авиакомпанияси деярли 4 йил ичида Душанбе-Бишкек-Душанбе йўналиши бўйича илк чартер рейсини амалга оширади. 23 мартдан бошлаб мазкур йўналиш бўйича парвозлар мунтазам равишда йўлга қўйилади.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар 2021 йилда икки давлат чегарасида юз берган қонли тўқнашувлардан сўнг кескин ёмонлашган эди. Шундан сўнг, Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарани, жумладан, ҳаво чегарасини расман ёпди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар ҳам тўхтатилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди