“Адолат қарор топишига ишончим комил эди” – Ботир Қодиров
Хонанда Ботир Қодиров суднинг ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилгач ОАВга интервю берди. У сўзида “энг оғриқли нуқтасини босишмагунча даъво аризаси киритиш нияти бўлмаганини” айтиб ўтди. “Бошқа чора қолдиришмади, энг нозик нуқтамни босишди. Уларнинг қўрқаётган нуқтаси – мерос. Менга мерос керак эмас. Ёмон гапирмоқчи эмасман, улар барибир менинг укаларим”, деди хонанда. Қодиров, шунингдек, суд-экспертизаси хулосалари нега икки хил чиққанини ҳам изоҳлаб ўтди.
Жўраевлар ишида суднинг ҳал қилув қарори ўқилди. Ишни ФИБ Учтепа туманлараро суди кўриб чиқди. Суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топди.
Суднинг ҳал қилув қарори ўқилгач, хонанда Ботир Қодиров ОАВга интервю берди.
“Тўғриси айтсам, ёмон гап гапирмоқчи эмасман. Улар барибир менинг укаларим. Улар адашишяпти. Лекин, билмайман ким турибди буларнинг устида, буларнинг қўрқаётган нуқтаси – мерос. Мен шу пайтгача индамай, сабр билан кутиб келдим суднинг қарорини. Улар нималар қилиб юрганини биламан. Лекин бир нарсани айтиб қўймоқчиман, уларга амакимларимни гапиртириб, менинг, онамнинг шаънига тегиб, бунақа қилмасликларини тавсия берардим. Агар булар меросдан қўрқишаётган бўлса, бу нарсаларни қилмасликларини илтимос қилардим. Чунки, мен олдин ҳам мерос керак эмаслигини айтганман.
Бир инсонни ҳа деб эзаверсангиз, чиқиб гапираверсангиз унинг онаси унақа, онаси бунақа деб, ҳеч қайси фарзанд чидаб туролмаса керак бунга. Токи менинг энг оғриқли нуқтамни босмагунча даъво аризаси киритиш ниятим бўлмаган. Яъни, менинг оғриқли нуқтам – онамнинг шаъни. Бошқа чора қолдиришмади булар”, деди хонанди.
Ботир Қодиров интервюсида суд-экспертизаси хулосалари нега икки хил чиққанини ҳам изоҳлаб ўтди. Унга кўра, биринчи ДНК намуналари сўлакдан, иккинчиси қондан олинган. Ва хулосаларни тайёрлашда инсон омили билан айрим техник хатоликларга йўл қўйилган.
Хонанда адолат қарор топишига ишончи комил бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Суд қарорида Ботир Қодировнинг Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983 йил 11 март 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота устунига “Шерали Жўраев, 1945 йил туғилган, миллати ўзбек” деб ёзиш ҳам белгиланган. Суднинг ҳал қилув қарори 1 ойдан сўнг кучга киради.
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
17:49 / 06.12.2024