Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги «заправка»да Matizʼга ўрнатилган газбаллони портлаб кетди
ФВБга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида Matiz автомобилидаги пропан газбаллонини метан билан тўлдирмоқчи бўлишган.
Фото: ФВБ
Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Марғилон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 апрел куни соат 12:20 да Марғилон шаҳар «Шолдирама» МФЙ, Алишер Навоий кўчасида жойлашган заправкада Matiz автомобилига ўрнатилган пропан газбаллони ичига метан тўлдириш вақтида портлаган.
«Портлаш оқибатида ёнғин юз бермаган. Ҳодиса туфайли жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Сурхондарёда «Жигули»нинг пропан баллонига метан қуймоқчи бўлишганида ҳам портлаш содир бўлганди. Ўшанда ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. Жорий йил февралида эса Андижондаги заправкада Labo’нинг газбаллони портлаши оқибатида икки киши жароҳат олганди.
Мавзуга оид
13:40 / 27.09.2025
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
14:40 / 08.08.2025
Марғилонда кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани Gentra'да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
11:43 / 28.07.2025
Марғилонда 35 млн долларлик city қурилиши бошланди
14:18 / 13.07.2025