Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурчмулла ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди
Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла ўрмон хўжалигида ёнғин чиқди. Воқеа жойида ўт ўчириш ходимлари ва ўрмончилар ишламоқда.
Бўстонлиқ туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида бирламчи маълумот тақдим этилди.
Бугун, 31 июл соат 13:00 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани, «Бурчмулла» МФЙда жойлашган «Бурчмулла» ўрмон хўжалигига қарашли қир адирликда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳозирда воқеа жойида Тошкент вилояти ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳамда ўрмон хўжалиги ходимлари ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади ФВВ хабарида.
Мавзуга оид
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026