Расман: Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларациялаш 2022 йил 1 январдан бошланади
Шу санадан бошлаб, давлат хизматчиларига хорижда мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади; хориж банкларида ҳисобрақам очиш ва нақд пул маблағларини сақлаш ман этилади.

“Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.
Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.
Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.
2022 йил 1 январдан давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.
“Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида” ва “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида” қонун лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Мансабдорнинг ўз шахсий манфаати мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади.
Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик жавобгарликни келтириб чиқаради.
Фармон асосида:
- даромадлар ва мол-мулкни декларациялашда аниқланган ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик ўрнатилади;
- Жиноят кодексида коррупцияга оид жиноятлар тоифасига кирувчи моддаларнинг аниқ рўйхати белгиланади;
- коррупциявий жиноятларга жазо узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасигача кескин кучайтирилади;
- коррупциявий жиноятлар содир этганларга енгиллаштирувчи нормалар қўлланилишига чекловлар белгиланади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий клиника лицензиясини олиш тартиби қандай?
Спорт | 08:53
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
Мавзуга оид

17:50 / 16.04.2025
Перу собиқ президенти пул ювишда айбланиб 15 йилга қамалди

18:25 / 10.04.2025
Қонун кучга кирганидан 5 йил ўтгач, самарадорлиги баҳоланиши мумкин

12:05 / 10.04.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгармоқда

11:28 / 08.04.2025