20 январь куни Анқарада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Делегация таркибида Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов, ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ва Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов ҳам иштирок этган. Шунингдек, учрашувда Туркия расмийлари ҳам қатнашган.
Бахтиёр Саидов Эрдўғанга Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказган.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ижобий ривожланиш суръатини кўрсатаётгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун энг қулай шароитларни яратаётганини таъкидладик», дейилади Саидовнинг постида.

Шунингдек, Анқара Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан раислигида Қўшма стратегик режалаштириш гуруҳининг тўртинчи йиғилиши ҳам ўтказилди.
Ушбу йиғилиш доирасида савдо ва инвестициялар, энергетик хавфсизлик, минтақавий боғлиқлик, терроризм ва трансмиллий таҳдидларга қарши кураш, меҳнат миграцияси, маданият, таълим ва туризм каби устувор йўналишлар муҳокама қилинган.

«Ушбу йиғилиш Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳамраислигида ўтказилиши режалаштирилаётган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига муҳим тайёргарлик босқичи бўлди», дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.
Учрашувда, шунингдек вазирлар «имкон қадар турли халқаро лавозимларга номзодлар борасида ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш» бўйича келишувга эришган. Афғонистон, Ғазо, Украина ва Сурия каби минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди.
Куннинг энг муҳим учрашувларидан бири Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирлари ҳамда хавфсизлик хизматлари раҳбарлари иштирокида




















