Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нақд пулга уй-жой ва автомобил олди-сотдиси бекор қилинади
Нақдсиз ҳисоб-китоблар оммалаштирилади.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор тўловлар фақат нақд пулсиз шаклда қабул қилинади. Бу президентнинг 10 декабр куни имзоланган «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Шу кундан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
▪️ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
▪️ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
▪️ алкогол ва тамаки маҳсулотлари;
▪️ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефт-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
▪️ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
▪️ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Фармонга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
- ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш;
- савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан тўловларни нақд пулсиз амалга ошириш улушини 75 фоизга етказиш.
Барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар томонидан электрон тўловларни қабул қилиш учун ягона QR код жорий қилинади.
2026 йил 1 январдан барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар томонидан банкларда генерация қилинган ягона QR код орқали электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилади.
Бунда 2026 йил 1 июлдан:
- барча савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахсларда ягона QR кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш ҳам мажбурий этиб белгиланади;
- ягона QR кодлардан фойдаланилмаётгани савдо қоидаларини бузиш деб ҳисобланади.
2026 йил 1 январдан 1 та ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил турдаги товарларга мувофиқлик ва экологик сертификат 1 йилдан ошмаган муддатга 1 марта берилади.
2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Мавзуга оид
19:09 / 10.12.2025
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
17:52 / 28.07.2025
Ҳар уч ўзбекистонликдан бири пул жамғармайди — сўровнома
12:24 / 08.01.2025
“Жарима чиптасизлар учун” – Тошкент автобусларида йўлкирани нақд пулда тўлайдиганларга жарима солиниши рад этилди
17:00 / 07.12.2024