Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
Ўғирланган пуллар миқдори қарийб 7 млрд сўмни ташкил этади, дея маълум қилди Kun.uz манбаси. Марказий банк Paylov тўлов ташкилотидаги текширувни якунлаб, хулосасини ИИВга тақдим этди. Жиноят иши қўзғатилиб, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: Humans
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ фойдаланувчининг қарийб 7 млрд сўм маблағи ўғирланган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Ўғирлик 2025 йил декабр ойи бошида рўй берган, ўшанда Humans компанияси ва Paylov тўлов хизмати бир-бирини айблаб баёнотлар берганди.
7 январ куни Марказий банк Humans компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octogram” АЖ (Paylov савдо белгиси) тўлов ташкилотида текширув якунланганини маълум қилди.
Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома Ички ишлар вазирлигига ҳуқуқий баҳо бериш ва ўз ваколати доирасида чоралар кўриш учун тақдим этилган.
Марказий банкка кўра, жабрланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши керак.
Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:20 / 29.01.2026
«Молиявий хизматларни кўрсатишда монополия тарафдори эмасмиз» - Тимур Ишметов
11:11 / 29.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуймасининг нархи 10,8 миллион сўмдан ошди
21:51 / 28.01.2026
Yangi Bank'ни сотиш масаласи ҳам кўрилган, лекин инвестор топилмаган — Ишметов
11:27 / 28.01.2026