Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда автобус ЙТҲга учради. 2 киши ҳалок бўлди
“Зарафшон–Навоий” йўналишида 47 нафар йўловчини олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган. ЙТҲ оқибатида 2 киши воқеа жойида вафот этган. Турли даражада жароҳатланган 9 нафар йўловчи эса шифохонага етказилган.
Фото: Kun.uz
Навоийда йўловчи автобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ бугун тонгда вилоятнинг чўл ҳудудида содир бўлган. “Зарафшон–Навоий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган автобус ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.
“Ҳамма жим кетаётганди, бирдан автобус ағдарилиб, думалаб кетди. Нима бўлганини сезмай ҳам қолдик. Автобус босиб қолган 2 киши шу жойнинг ўзида вафот этди, жароҳатланганлар ҳам талайгина”, дейди автобусда бўлган йўловчилардан бири Kun.uz журналисти билан суҳбатда.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 5 январ куни соат тахминан 7:40 ларда Томди туманининг Томдибулоқ овули ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий–Учқудуқ” йўлининг 167-168 километри оралиғида содир бўлган. 47 нафар йўловчиси бўлган автобусни 40 ёшли Ш.Х. “Зарафшон–Навоий” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотган.
“Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда”, дейилади ИИБ расмий ахборотида.
Аввалроқ Сирдарё ва Жиззахда ЙҲХ патрул автомобиллари пиёдаларни уриб юборгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
10:20 / 08.01.2026
Тошкентда Onix автомобили ГАЗ-63 билан тўқнашди, йўловчи вафот этди
16:53 / 06.01.2026
Хоразмда дарахтга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди
14:50 / 06.01.2026