27 сентябр куни Ўзбекистон делегацияси вакиллари 2026 йилги Осиё ўйинларида 13 та спорт турида иштирок этди. Кун давомида 2 та олтин ва 2 та бронза қўлга киритилди.

Кураш

Бугунги баҳсларда Ўзбекистон кураш жамоасининг 4 вакили гиламга чиқди.

57 килограммгача вазн тоифасида Ибодатхон Агожонова дастлабки босқичда қозоғистонлик Рауза Нурмахамедовани мағлуб этди (3:0), чорак финалда япониялик Демура Карендан устун келди (5:0), яримфиналда эса Япониянинг яна бир вакили Куроки Нацуми билан беллашди ва уни ҳам таслим этди (10:0). Финалда Хитой Тайпейи вакили Ли Ванг-Тингни ҳам енгди ва олтин медални ўзиники қилди.

photo_2026-09-27_21-08-14 (2)

Худди шу вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Фотима Қодирова эса саралаш босқичида ветнамлик Пам Нгуен Ҳонг Мони мағлубиятга учратди (5:0), нимчорак финалда қозоғистонлик Зарина Сариповани мағлуб этди (3:0), аммо чоракфиналда кейинроқ Агожоновага яримфиналда ютқазган япониялик Куроки Нацуми тўсиғидан ўтолмади (0:5).

+90 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган курашчи Бекмурод Олтибоев иштирокини чоракфиналдан бошлади ва мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярнинг курагини ерга теккизди (1:0), аммо яримфиналда ўзбекистонлик бошқа бир курашчи Шоҳруххон Бахтиёровга ютқазди (0:3) ва бронза билан кифояланадиган бўлди.

photo_2026-09-27_21-08-15

Ўз навбатида, уни енгиб финалга чиққан Шоҳруххон Бахтиёров ҳал қилувчи баҳсда тожикистонлик Шакармамад Мирмамадов устидан ғалабага эришиб (5:0), Осиё ўйинлари чемпиони унвонини қўлга киритди.

Бокс

Ўзбекистон бокс жамоаси бугунги дастурда ҳам йўқотишларга учради.

Аёллар ўртасида -54 кг вазн тоифасида рингга чиққан Нигина Ўктамова таиландлик Натнича Чонгпронгкланг билан жанг қилди. Ўзбекистон вакили барча раундларда фаол ҳаракат қилди ва кўпроқ зарбалар берди, рингдаги рефери таиландлик спортчидан сусткашлиги учун очко олиб ташлади, аммо якунда реферилар кутилмаган натижани эълон қилишди (2:3). Нигина турнирдаги иштирокини икки кун олдин тожикистонлик Бибинашастамо Холова устидан ғалаба қозониш билан бошлаганди (5:0), аммо энди турнирни медалсиз тарк этадиган бўлди.