Бухорода 2та шамол электр станцияси қурилмоқда – у 1 миллион хонадонни ток билан таъминлайди
Саудия Арабистонининг Acwa Power компанияси Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган иккита шамол электр станциялари қурилишини бошлади. Станциялар қурилиши 2024 йилда якунланади.

Фото: KUN.UZ
Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, Бухоронинг Ғиждувон ва Пешку туманларида қуввати жами 1000 МВтга тенг бўлган шамол электр станциялари қурилиши бошланди.
Маълум қилинишича, Саудия Арабистонининг Acwa Power компанияси лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон миллий электр тармоқлари компанияси билан 25 йиллик шартнома имзолаган.
Acwa Power Uzbekistan компанияси директори Бахтиёр Эшнаевнинг сўзларига кўра, шамол электр станцияларини молиялаштириш халқаро молия институтлари кўмагида амалга оширилади.
“Бухоро вилояти шамол электр станциялари учун жуда маъқул жой ҳисобланади. Шунинг учун “Баш” ва “Жанкелди” шамол электр станциялари Бухоро вилоятида жойлашади. Бунинг афзаллиги, шамол тун-у кун эсиб туради ва тун-у кун электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. 1 ГВт (1000 МВт) қувватга эга станциялар республикада ишлаб чиқарилаётган 6,3 фоиз электр энергиясига тўғри келади”, – деди у “Ўзбекистон 24” каналига берган интервьюсида.
Вазирлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, станциялар йилига 3,6 миллиард КВт электр энергияси ишлаб чиқаради, бунинг натижасида (йилига) 1,1 млрд куб табиий газ иқтисод қилинади.
Шу билан бирга, шамол электр станциялари 1 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Бухоронинг икки туманида шамол электр станцияларини қуриш бўйича президент фармони 2021 йилда имзоланган.
Унга кўра, Acwa Power компанияси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бутун даври мобайнида шамол электр станциясини лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш, ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, жами дастлабки баҳолаш бўйича 650 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб этиш мажбуриятини олган.
Аввалроқ, 3та фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича тендер ғолиблари маълум қилинганди. У 2024 йилгача Бухоро вилоятида 250 МВ, Хитойнинг GD Power-Powerchina консорциуми Наманган вилоятида 150 МВ ва Франциянинг Voltalia SA компанияси Хоразм вилоятида 100 МВ қувватга эга фотоэлектр станцияларини қуради.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳарбийлари Покистондаги халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
Ўзбекистон | 17:52
-
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
Ўзбекистон | 17:14
-
Конгода кема ҳалокати оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 17:01
-
Фуқаролик кодексига факторинг тўғрисидаги қоидалар киритилди
Ўзбекистон | 15:59
Мавзуга оид

11:32
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади

21:10 / 01.04.2025
Фуқароларнинг ҳужжатсиз уй-жойларга нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бошланди

18:36 / 31.03.2025