“Уч кишига тушлик олиб келинг” – Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради
Инспектор ҳайдовчи билан суҳбатда “50 кундан бери қуёшда тургани”ни айтиб, эзилиб кетганини таъкидлаган. Бўлиб ўтган “савдо”дан кейин ҳайдовчи Nexia-3 машинасида ўтирган одамга 70 минг сўм бериб кетган. Ҳозирда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги суҳбат акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда ЙПХ ходими ҳайдовчидан уч кишига тушлик олиб келишни сўраган.
ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги суҳбат шундай кечган:
— Ёзмайми сизга?
— Нимани ёзасиз, командир?
— Айтинг-да, ёзайми-ёзмайми?
— А йўқ.
— Мана шу ерда 50 кундан бери турибман қуёшда, битта сув ҳам олиб келмайсиз-е.
— Сув сиздан айлансин.
— Қорнинг очми, нима қиляпсан демайсиз...
— Суви қайнаб кетди-да машинанинг, ака.
— Нима қилай, нима қилиш керак, айтинг?
— Ҳеч нарса, ака, ҳаммаси яхши.
— Ҳаммаси яхшими? Хафагарчилик бўлмайдими?
Шундан сўнг “ГАИ” ходими уч кишига тушлик олиб келишни айтган. Ҳайдовчи эса бу “таклиф” у учун қийин эканини билдирган. Инспектор эса бунга жавобан 100 минг сўм сўраган.
Ҳолатни видеога олиб борган ҳайдовчи суҳбатдан бироз ўтиб, ЙПХ ходимидан узоқлашади ва ходим ундан 70 минг сўм сўраганини айтади. Пулни эса оқ рангли Nexia-3 машинасида ўтирган одамга беради.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳозирда видеолавҳага аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, натижаси бўйича жамоатчиликка маълум қилинади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Судан: RSF муқобил ҳукумат ташкил этилишини эълон қилди
Жаҳон | 14:05
-
Финтех ва транспорт: ATTO бозор иштирокчиларини "Рақамлилаштириш ва жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари" соҳа конференциясида бирлаштиради
Ўзбекистон | 14:00
-
WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда
Жаҳон | 13:50
-
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон | 13:40
Мавзуга оид

11:41
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳнома талаб қилиш муддати 1 октябргача узайтирилди

20:14 / 13.04.2025
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди

12:31 / 10.04.2025
Нурободда машинасини стадионда одамлар устига ҳайдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

09:50 / 10.04.2025