Асака туман прокурори ўринбосари 8,5 йилга қамалди. Унинг ишида далиллар сохталаштирилгани айтилмоқда
Андижон вилояти прокуратураси терговчиси тезкор-тадбирдан ёзиб олинган сўзлашувлар стенограммасига сохта маълумотлар киритгани айтилмоқда. Айнан шу маълумотлар Асака туман прокурори ўринбосарининг 8 йил 6 ойга қамалишига асос бўлган. Иш айни пайтда апелляция инстанциясида кўришга тайинланган. Аммо Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати таркибида бу ишни кўришига монелик қилувчи ҳолатлар бор.

Фото: Kun.uz
Жорий йил февралида Асака тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ ходими Асака тумани прокурори ўринбосари орқали мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб, тергов ҳаракатлари давомида аниқланган зарар суммасини қайта назорат-ўлчов тадбирлари ўтказиш орқали камайтириб бериш эвазига айбланувчининг яқинларидан 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.
Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинган.
Kun.uz’га маълум бўлишича, мазкур иш юзасидан суд ҳукми чиққан.
Унга кўра собиқ ИИБ ходими Ҳамидулло Аҳмедов Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Иш доирасида судланган собиқ Асака туман прокурори ўринбосари Сарварбек Ҳамидов ҳам Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилган. У 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Суд ҳукмидан кўринишича, Сарварбек Ҳамидов айбига иқрор бўлмаган ва бутунлай айбсиз эканини айтган.
Kun.uz’га мурожаат қилган С.Ҳамидовнинг яқинлари ишни тергов қилган Андижон вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Нурсултон Одилов далилларни қалбакилаштирганини айтмоқда.
Жумладан, тезкор тадбирдан ёзиб олинган сўзлашувлар аудиосининг стенограммасида Асака туман прокурори ўринбосари Сарвар Ҳамидовнинг тилидан чиқмаган сўзларни киритиб, уни айблаш учун далил сифатида фойдаланган, дейилади мурожаатда.
Ҳозирда Сарварбек Ҳамидов томонидан апелляция тартибида шикоят киритилган. Аммо шикоятни кўриб чиқиши лозим бўлган Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати таркиби бунга монелик қилади.
Судланувчининг адвокатлари бунга иккита сабабни келтирмоқда. Биринчидан:
- вилоят суди судяси Н.Мирзажонов Марҳамат туман судида котиб бўлиб ишлаганида Сарвар Ҳамидов ҳам ушбу туман судида котиб вазифасида ишлаган;
- вилоят суди судяси Н.Зайнобиддинов вилоят судида катта мутахассис лавозимида ишлаган пайтда Сарвар Ҳамидов шу вилоят суди девонхонаси мудири лавозимида ишлаган;
- вилоят суди судяси А.Исаков Андижон шаҳар суди девонхонаси мудири лавозимида ишлаган пайтда Сарвар Ҳамидов вилоят судида девонхона мудири лавозимида ишлаган;
- вилоят суди судялари У.Имомова ва И.Сотволдиев шу лавозимда пайти Сарвар Ҳамидов вилоят судида девонхона мудири вазифасида ишлаган.
Иккинчидан, Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ф.Абдураимов, вилоят суди судялари У.Солиев, А.Ҳабибуллаев, Н.Мирзажоновга нисбатан улар дастлабки эшитув устидан берилган шикоятни апелляция инстанциясида кўриб чиқиб, била туриб ноқонуний қарор қабул қилганликлари учун Сарвар Ҳамидов уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан Судялар Олий кенгаши ва Бош прокуратурага шикоят аризалари киритган.
Шу сабабли ҳам Сарвар Ҳамидов ва унинг адвокатлари апелляция шикояти Андижон вилояти судларида кўрилса, адолат ва қонунийлик таъминланишига шубҳа қилмоқда ва ишни бошқа вилоят судида кўришни сўрамоқда.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

12:10 / 05.03.2025
Бош прокуратура ва ИИВ бир-бирини тийиб туриши кераклиги айтилди

19:30 / 04.03.2025
Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

11:59 / 06.02.2025
13 ёшли қизга шилқимлик қилган эр-хотин иши бўйича протест киритилди - Бош прокуратура

10:27 / 06.02.2025