Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада маст ҳайдовчи икки инсоннинг умрига зомин бўлди
Ҳайдовчи икки кишини уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Миллар” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, Қува-Марҳамат автомобил йўлининг Тошлоқ туманидан ўтган қисмида ҳайдовчи Дамас машинасини маст ҳолда катта тезликда бошқаради.
Аввал йўл четида велосипедда кетаётган фуқарони, сўнг йўлнинг нариги четида турган 5 ёшли қизчани уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Оқибатда велосипедда кетаётган отахон воқеа жойида, қизча эса шифохонада вафот этган.
Хабарда ҳайдовчи ушланганми ёки йўқми, бунга ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
11:33 / 16.05.2026