Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари қарийб 129 мингта авиарейсга хизмат кўрсатди, улардаги йўловчилар сони 15,5 миллион нафарни ташкил этди. Uzbekistan Airports'га кўра, бу кўрсаткичлар 2024 йилга нисбатан 14-15 фоизга кўп.
2025 йилда Ўзбекистон аэропортларида 128 972 та авиарейс амалга оширилди, бу – 2024 йилга нисбатан 14 фоизга кўп, дея маълум қилди Uzbekistan Airports.
Ўтган йилги авиарейслардан 92 480 таси халқаро, 36 492 таси эса ички йўналишлар ҳиссасига тўғри келди.
2025 йилда Ўзбекистон аэропортлари 15 504 264 нафар йўловчига хизмат кўрсатди, бу – бир йил олдингига нисбатан 15 фоизга юқори. Йўловчиларнинг 12 707 101 нафари халқаро рейслар, 2 797 163 нафари эса ички авиақатновлардан фойдаланган.
Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистон аэропортларида 98 137 тонна юк ва почта қайта ишланган бўлиб, бу 2024 йилга нисбатан 12 фоизга кўп.
2025 йилда Ўзбекистон аэропортларига тўртта хорижий авиакомпания жалб қилинди, булар – Air China, China Eastern, T'way Air (Корея), Air Asia (Малайзия).
Аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” ва Silk Avia компаниялари чипта нархларини 1 февралдан ошираётганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
08:50 / 17.06.2026
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
08:38 / 29.05.2026