Жорий йил июл ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остида 2376 дона автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,7 фоизга кам.
2024 йилнинг январ-июл ойларидаги умумий кўрсаткич эса 10 350 донани ташкил этган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки 7 ойи давомида қўшни республикада 25 432 дона Chevrolet автомобили сотилган.
Хитой брендларининг Қозоғистон автомобил бозоридаги улуши ошиб боряпти. Chery, Jac, Haval, Jetaour, Changan, Geely ва бошқа брендларнинг савдо ҳажми кескин кўпайган.
Эътиборлиси, июл ойида Қозоғистонда 1450 дона Cobalt (энг кўп сотилган иккинчи автомобил модели) ва 579 дона Onix (энг кўп сотилган бешинчи автомобиль модели) харид қилинган.
Chevrolet-auto.kz маълумотларига кўра, Қозоғистонда Onix'нинг бир қатор моделлари Ўзбекистондаги чегирмали нархларга нисбатан ҳам арзонроқ.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors'нинг Chevrolet Onix сотувидаги 15 млн сўмлик чегирмаси 2024 йил 1 мартдан буён амал қилиб келмоқда.











