Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
Боғча раҳбари ва тарбиячисига озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмади.
Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл тумани суди «Меҳрли юлдуз» хусусий боғчасида юз берган фожиа – бассейнга чўкиб ўлган бола ҳодисаси бўйича очилган жиноят ишини кўриб чиқди. 17 март куни чиқарилган ва Kun.uz танишиб чиққан ҳукмга кўра, боғча раҳбари Мавлуда Яқубова ва тарбиячиси Зилола Абилқосимовага озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ҳодиса 2025 йил 24 октябр куни содир бўлган эди. Тушлик пайти болаларни овқатлантиришга олиб чиқишда 1,5 ёшли қизни йўқотиб қўйган тарбиячи бироз ўтиб уни бассейнга чўккан ҳолатда топган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Мирзачўл тумани суди «Меҳрли юлдуз» хусусий боғчаси раҳбари, 66 ёшли Мавлуда Яқубовага 5 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади ва 20,6 млн сўм жаримага тортди. Шунингдек, боғча тарбиячиси, 38 ёшли Зилола Абилқосимовага 3 йил озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмади, томонлар шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Мавзуга оид
13:52 / 11.06.2026
Жиззахда аттракцион ҳалокати: 4 киши жароҳатланди
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
12:29 / 06.06.2026
Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
08:56 / 04.06.2026