Ўзбекистон | 19:09 / 10.04.2025
12919
2 дақиқада ўқилади

Давлат хизматчиларига қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин

Давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмлари бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартибини белгилаш кўзда тутилган.

Очиқ манбалардан олинган сурат

Вазирлар Маҳкамасининг 8 апрел кунги қарори билан, “2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси” тасдиқланди.

Стратегияда давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш кўзда тутилган.

Хусусан, давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартибини белгилаш режалаштирилган.

Бу иккита масала юзасидан 2025 йил сентябргача норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Ижрочилар – Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.

Ҳужжатга асосан, 2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясининг асосий мақсадлари қуйидагилар деб белгиланди:

  • бюджет барқарорлигини таъминлаш ва интизомини кучайтириш орқали бюджет тақчиллигини қисқартириб бориш;
  • бюджет очиқлигини таъминлаш;
  • солиқ маъмурчилигини яхшилаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш;
  • бюджет харажатлари натижадорлигига эришиш;
  • давлат қарзини макроиқтисодий хавфсиз даражада ушлаб туриш;
  • давлат бюджети ликвидлилигини ошириш.

Стратегиянинг устувор йўналишларига қуйидагилар киради:

  • бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш;
  • ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш;
  • давлат харажатлари ва инвестициларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани