Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокуда 8,5 гектар майдонда «Ўзбекистон» боғи барпо этилади
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев биргаликда боғ пойдеворига рамзий капсула қўйиб, ушбу муҳим лойиҳа қурилишини бошлаб берди.
Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Боку шаҳрида «Ўзбекистон» боғига тамал тоши қўйишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, янги боғ пойтахтнинг нуфузли ва жадал ривожланаётган «Оқ шаҳар» мавзесидан ўрин олган.
Лойиҳага кўра, 8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этадиган улкан мажмуа барпо этилади.
«Боғ ҳудудида юртимиз меъморий обидалари нусхалари, сайилгоҳлар, яшил ҳудудлар, меҳмонхона, турли хил савдо ва кўнгилочар масканлар ташкил этилади. Бинолар қурилиши ва безагида ўзбек миллий меъморчилиги анъаналари ҳамда нақшларидан фойдаланилади», — дейилади хабарда.
Маросимда икки давлат раҳбарлари биргаликда боғ пойдеворига рамзий капсула қўйиб, ушбу муҳим лойиҳа қурилишини бошлаб берди.





Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026