Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бу қарз дейилади. Биласиз-а?” – Андижон вилояти ҳокимининг қўлга олинган ўринбосари
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Исомиддин Исманов қўлга олинган тезкор тадбир видеоси эълон қилинди. Ҳоким ўринбосари пулни санаб олгач, “бу қарз дейилади. Шунақа нарсаси бор. Биласиз-а?” деган.
Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Исомиддин Исманов қўлга олинган тезкор тадбир тасвирларини эълон қилди.
Маълум бўлишича, Исомиддин Исманов 50 минг долларни ўз яшаш хонадонида санаб олган. У пулни олгач, “бу қарз деб аталишини” билдирган.
Улар ўртасидаги суҳбат шундай бўлган:
Тадбиркор: “50 минг ўтди-а, ака?”
Ҳоким ўринбосари: “Бу қарз дейилади, биласиз-а? Шунақа нарсаси бор”.
Тадбиркор: “Мен сизга бердим, ака”.
Ҳоким ўринбосари: “Йўқ, шунақа дейилади”.
Тадбиркор: “Ҳужжатини “чотки” қилиб, менинг номимга чиқартириб берсангиз бўлди”.
Исомиддин Исманов Бобур шаҳарчаси ҳудудида давлат захирасида бўлган 20 сотих ерни ҳужжатлаштириб олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган. У 4 апрел куни пулни ўз уйида олаётганида ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинганди.
Ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. У процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
11:44 / 06.04.2026
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
08:48 / 04.04.2026
Тошкентда банк ходими 10 минг доллар пора билан ушланди
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
10:43 / 01.04.2026