Газ заправкалар учун қўшимча талаблар белгиланди
Янги АГТКШ қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади.

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сиқилган газни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали (АГТКШ) сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда улардан ноқонуний фойдаланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини назарда тутади.
2024 йил 1 сентябрдан нефт, газ (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ва газ конденсатини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда кўрсатиладиган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солинади.
Янги АГТКШ қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади.
Лицензия ёки рухсатнома олиш учун қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши керак:
АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Энергетика вазирлигининг АГТКШ орқали сиқилган газ сотиш бўйича янги лицензия олиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишувини тасдиқловчи тақдимномаси.
Амалдаги лицензиатлар учун UZINFOCOM автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35
-
Рублнинг мустаҳкамланиши Кремлнинг зарарига ишлаши мумкин. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 21:06
-
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти
Ўзбекистон | 19:32
-
Владимир Путин Пасха муносабати билан қисқа оташкесим эълон қилди
Жаҳон | 19:21
Мавзуга оид

12:53 / 17.04.2025
Хитой Россиянинг яна бир лойиҳасини рад этди

11:18 / 17.04.2025
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди

11:00 / 15.04.2025
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи

07:29 / 15.04.2025