Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Жиноят иши касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик бўйича қўзғатилган. Бош прокуратура барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинишини билдирди.
Бухоро шаҳридаги хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этганлиги ҳолати юзасидан текшириш ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Маълум қилинишича, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келиниши билдирилган.
Бола хусусий клиникага шамоллагани учун олиб борилган. Аммо тиббий муолажадан сўнг у вафот этган. Марҳумнинг яқинлари унинг ўлимида клиника шифокорларини айблаган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026