Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшаган Ф. исмли аёл қотиллик қурбони бўлди. Kun.uz манбасининг хабар беришича, марҳума мактабгача таълим ташкилоти мудираси бўлиб ишлаган. Унинг икки нафар фарзанди бўлган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 2026 йил 29 октябр куни Зарбдор туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Прокуратура гумонланувчи марҳуманинг турмуш ўртоғи эканини тасдиқлади. Маълум қилинишича, у воқеадан кейин 102 рақамига ўзи қўнғироқ қилиб, ҳодиса ҳақида хабар берган.
Гумонланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

















