Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили 5-сонли жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди. Омбудсман матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, мониторинг ташрифида ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг соғлиғи ва сақланиш шароити ўрганилган.

Мониторинг давомида Алишер Турсунов билан «холи тарзда суҳбат ўтказилди ва унинг соғлиғига оид тиббий ҳужжатлар билан танишилди», дейилади хабарда.

«А.Т. муассасада тиббий ёрдам кўрсатилишидан шикояти йўқлигини, мунтазам равишда тўлиқ тиббий текширувдан ўтказиб келинаётганлигини, фақатгина аввалдан мавжуд бўлган касалликлари туфайли соғлиғида бироз ўзгаришлар борлигини ва тегишли тиббий ёрдам олаётганлигини қайд этди. Шунингдек, муассасада ўз хоҳишига кўра меҳнатга жалб этилгани (ошхона ишлари билан шуғулланади), ҳамда қонунчиликда белгиланган вақтлардан ташқари ортиқча меҳнатга жалб этилмагани, иш шароити меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ эканини айтиб ўтди», дейилади Омбудсман баёнотида.

Шунингдек, диний уламо озиқ-овқат таъминоти ва яшаш шароити бўйича ҳам шикоят билдирмаган.

Фото: Омбудсман матбуот хизмати

«Унинг сўзларига кўра, соғлиғидан келиб чиқиб, белгиланган норма бўйича озиқ-овқат берилади. Алишер Турсунов билан ўтказилган холи тарздаги суҳбатда у ҳеч қандай масалада мурожаат қилмади», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Омбудсман вакили ушбу муассасага 2025 йил ноябр ва декабр ойларида ташриф буюрганида ҳам Алишер Турсуновдан мурожаатлар келиб тушмаган.

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябр куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Ўшанда жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судяси Бобур Раҳимов уламони тергов органи қўйган учала модда (диний мазмундаги материалларни тарқатиш, жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар тарқатиш ва миллий-этник адоват қўзғатиш) бўйича ҳам айбдор