Мубашшир Аҳмаднинг жамоатчиликка маълум бўлган сўнгги суръати. 8 сентябр, 2025 йил / Фото: Kun.uz

Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 2025 йил 8 октябрь куни 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Ўшанда жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судья Бобур Раҳимов уламони тергов органи қўйган учала модда бўйича ҳам айбдор деб топган.

Шундан сўнг, Мубашшир Аҳмад суд ҳукми устидан апелляция шикояти бермасликка қарор қилди. У айни вақтда Навоий вилояти, Қизилтепа туманида жойлашган ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш Департаментига қарашли 5-сонли Жазони ижро этиш колониясида ўтамоқда.

Уламонинг адвокати Абдуллоҳнинг Содиқнинг Kun.uz'га маълум қилишича, Алишер Турсуновнинг саломатлиги яхши эмас. Хусусан, у тергов ва суд жараёнларида ҳам «бир неча маротаба ҳимоя остидаги шахснинг қандли диабет касаллигининг II тури билан анча йиллардан буён оғриб келиши»ни айтиб, илтимосномалар киритган. Бироқ эҳтиёт чораси ва жазо тайинлаш масаласида ушбу ҳолатлар инобатга олинмаган. Маълум бўлишича, Алишер Турсуновда саломатлик билан боғлиқ муаммолар турмада ҳам давом этмоқда.

«2025 йил 26 ноябрь куни Алишер Турсунов билан адвокатлар бевосита 5-сонли ЖИЭКда учрашган вақтида, унинг қон босими бир неча маротаба 180 ммдан ошганлиги, қандли диабет касаллиги натижасида буйраклари яхши ишламаётганлиги, оёқлари шишиб кетганлиги ва бошқа шу каби ҳамроҳ касалликлари соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдираётганлиги маълум бўлди», дейди адвокат.

Шунингдек ушбу факт адвокатлик сўровига ИИВ ЖИЭД томонидан тақдим этилган хатда ҳам ўз тасдиғини топган.

ЖИЭД 5-сонли Жазони ижро этиш колонияси томонидан адвокатларга берилган жавоб хати

Ушбу хатда Алишер Турсунов Қандли диабет II типи ва унга йўлдош касалликлар ташхиси билан ноябрь ойининг ўзида 3 маротаба амбулатор тартибда даво муолажаларини олиб келгани ёзилган. Хусусан: