Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
Собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ортидан унинг биринчи ўринбосари ҳам Шавкат Раҳмонов ишдан олинган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги
Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов ҳам лавозимини тарк этган.
Бу ҳақда расмий маълумот берилмади, аммо вазирлик сайтида раҳбарият бўлимида Раҳмонов ҳақида маълумотлар йўқ бўлиб қолган.
Айни вақтда Бекмурод Абдуллаев, Даврон Назармуҳамедов, Рамазон Ашропов, Зуфар Қурбонов, Саидкарим Нишонбоев ҳамда Баҳодир Мирзараҳимов вазир ўринбосари сифатида кўрсатилган.
Полковник Шавкат Раҳмонов муқаддам Хоразм вилояти ИИБ (2017–2019 йиллар), Самарқанд вилояти ИИБ (2019–2022) ва Наманган вилояти ИИБ (2022–2023) раҳбари лавозимларида ишлаган. 2023 йил февралдан буён Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ИИВни 2017 йил сентябридан буён бошқариб келган генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов 2025 йил 3 март куни лавозимини тарк этди, у президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлган.
Унинг ўрнига 2020 йил мартидан буён Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи бўлиб келган генерал-майор Азиз Тошпўлатов тайинланди.
Ўз навбатида, Тошпўлатов ўрнига полковник Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳри ИИББнинг янги бошлиғига айланди, у 2023 йил августидан буён Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи эди.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35 / 19.04.2025
Мавзуга оид

16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди

12:30 / 03.03.2025
Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбарлигидан кетди

14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди

14:08 / 22.07.2024