Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда туман ҳокими ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланди
У ер ажратиш учун пул талаб қилгани таъкидланмоқда.
Андижонда ер ажратиш учун пул талаб қилган туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди, аммо қайси туман эканига аниқлик киритилмади.
Қайд қилинишича, ушбу шахс туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйидаги 400 метр узунликдаги сув йўлини ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, юзага келадиган 60 сотих майдонда 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтиб, фуқародан 15 минг доллар талаб қилган.
Мансабдор келишилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш очилиб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
10:00 / 01.07.2026