Бухоро вилоятида автомобил йўлини кенгайтириш учун 1824 та дарахтни кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Интернетда тарқалган видеоларда йўл бўйидаги дарахтлар ағдарилиб ётганини кўриш мумкин. Тармоқларда бухороликлар бундан норозилигини билдирмоқда. 2023 йилда бу лойиҳага қарши чиққан экология органи энди бу ишлар қонунчиликка мувофиқ бўлаётганини айтмоқда.
Тармоқларда Бухоро–Когон йўлидаги дарахтлар кўчирилаётгани эътирозларга сабаб бўлмоқда. Тарқалган видеоларда Бухородаги 15-17 йиллик бир нечта дарахтнинг ағдарилиб ётгани акс этган.
Вилоят Экология бошқармасига кўра, А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнау" автомобил йўлининг 218-228 км (20 км) қисми таъмирга тушган. Шу сабаб 1824 туп дарахтнинг 151 тупи Боқий Бухоро мажмуаси ҳамда Янги Ўзбекистон боғига кўчириб ўтқазилган, қолган дарахтларни ҳам холи ҳудудларга кўчириш ишлари давом эттириляпти.
“Ҳудуддаги 1824 туп мевали ҳамда манзарали дарахтлар қонунчилик талаблари асосида холи ҳудудларга кўчириб ўтқазилмоқда. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарорининг 5-боб 33-бандига мувофиқ амалга оширилаётганини маълум қиламиз”, дейилган муносабатда.
Ушбу йўл таъмирлаш лойиҳаси доирасида дарахтларни кўчириш ҳаракатлари 2024 йилнинг феврал ойида ҳам бўлган.


Дарахтлар кўчирилаётгани ҳақида ёзаётган бухороликлар ҳолат ачинарли экани, кўчирилган дарахтлар қуриб қолишидан хавотирдалигини билдирмоқда.
“Когон марказидаги йўл ёқасидаги кўпйиллик дарахтлар буткул қуриб кетди. Бу ҳақида видеолар ҳам қилдик, лекин чора кўрилмади”,











